«Насаф»: Футболчиларимиз терма жамоага чақирилди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда U-20 терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигидан ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.

 

Жасур Абдураимов бошчилик қилаётган мазкур ёшдаги терма жамоамиз Осиё чемпионатига тайёргарлик юзасидан навбатдаги ўқув йиғин машғулотларини ўтказишади. Йиғининг дастлабки қисми 13-17 июл кунлари Тошкентда бўлиб ўтса, навбатдаги қисми 17-24 июл кунлари Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу терма жамоага жамоамиз асосий таркибидан 4 нафар футболчи таклиф этилган. Булар, Бобур Абдухолиқов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов ва Умид Эргашевлардир.

Ушбу футболчилар 25 июл куни яна клубимиз ихтиёрига қайтиб келишади.

Манба: fcnasaf.uz

«Насаф»: Футболчиларимиз терма жамоага чақирилди”га 2 та фикр билдирилган

Javob berish