VohaPedia: Осиёнинг трансфер рекордлари ТОП-7

Лойиҳамизнинг навбатдаги қисмини Осиё футболига бағишлаймиз, зеро Осиё қитъаси футболи ҳам сўнги йилларда катта тезлик билан ривожланиб бормоқда. Буни Осиё клубларидаги номдор легионер футболчиларнинг кўпайиб бораётганидан ҳам билиб олсак бўлади.

Хўш, сиз Осиё клублари ҳарид қилган номдор футболчилар ҳақида маълумотга эгамисиз? Уларнинг трансферлари қанчага тушган?

Биз Осиё клублари сотиб олган энг қиммат футболчиларнинг 7талик рўйхатини тузиб чиқдик. Қуйида эса улар билан танишиб олишингиз мумкин.

7.  Эвертон Ребеиро (Бразилия) 

Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Аҳли» клубининг Бразилиялик легионерини «Насаф» мухлислари жуда яхши эслашса керак. Чунки у Қаршида «Насаф»га гол уришни уддалай билган эди.

Ушбу футболчи «Ал-Аҳли»га Бразилиянинг «Круйзерио» клубидан келиб қўшилган. Унинг трансферига араблар 15 000 000 Евро сарфлашган.

 

6. Мусса Сов (Сенегал)

БААнинг «Ал-Аҳли» клубидан яна бир ажойиб трансфер. Улар Туркиянинг «Фенербаҳче» клубининг Сенегаллик хужумчисини ўз таркибларига қўшиб олишди.

Ушбу футболчининг трансфери клубга 16 000 000 Еврога тушди.

 

5. Элкесон де Оливейра Кардозу (Бразилия)

Хитойнинг «Гуангжоу Эвергранд» клуби хужумкор ярим ҳимоячиси фаолиятини Хитойда давом эттирадиган бўлди. Уни ўз таркибига қўшиб олиш учун Шанҳайнинг «Шанҳай СИПГ» жамоаси 18 500 000 Евродан воз кечди.

 

5. РАМИРЕС (Бразилия)

2010-2016 йилги мавсумларда «Челси» шарафини ҳимоя қилган Рамирес ҳам энди фаолиятини Хитойда давом эттирадиган бўлди.

Бразилиялик ярим химоячини ўз таркибига қўшиб олиш учун Хитойнинг «Жиангсу Сунинг» жамоаси 28 000 000 Евродан воз кечди.

3. Жексон Мартинез (Колумбия)

2016-йилги мавсумда ОЧЛда гуруҳда қолиб кетган «Гуангжоу Эвергранд» ўз таркибини янада кучайтиришга қарор қилди. Жамоа «Атлетико Мадрид» хужумчиси Жаксон Мартинезни ўз таркибига қўшиб олди. Ушбу трансфер учун эса Эвергранд сармоядорлари 42 000 000 Еврони «тагига сув қўйишди».

 

Алекс Теишеира (Бразилия)

Хитойнинг»Жиангсу Сунинг» клубидан яна бир «БЎМ!!!». Таркибни янада кучатиришни мақсад қилган хитойликлар, Донецкнинг «Шахтёр» жамоаси ярим химоячиси Алекс Теишеирани ўз такибига қўшиб олди.

Ушбу трансфер Хитой клубига 50 000 000 Еврога тушди.

 

1. ҲАЛК (Бразилия)

Хитойнинг «Шанҳай СИПГ» клуби трансферлар бўйича Осиёда рекорд ўрнатишди. Улар «Зенит»дан Ҳалкни сотиб олигди. Хитойликлар Бразилиялик хужумчи учун бор йўғи 55 800 000 Евро тўлашди холос. 

 

Кўриб турганингдек энг қиммат трансферлар асосан Хитой клублари томонидан амалга оширилмоқда. Араблар эса улардан аллақачон ортда қолишди.

Ушбу маълумот 7-июль санасидаги холат бўйича тайёрланди.

Азамат Умаров

VohaPedia’лойиҳаси,  www.voha.uz

 

Javob berish