Биринчи лига ҳакамлари ва назоратчилари учун семинар ўтказилади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида 3-5 июль кунлари Ўзбекистон биринчилигида фаолият олиб бораётган ҳакамлар ва назоратчилар учун семинар ташкил этилади.

Мазкур семинарда ўйин давомида учрайдиган  турли вазиятлар, эпизодлар, жумладан, тўпни қўл билан ўйнаш, тактик фоллар, ўйин жараёни, ўйиндан ташқари ҳолат, шунингдек, ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчиларининг позициялари ва ҳаракатлари каби кўплаб муҳим эпизодлар бўйича ФИФАнинг энг сўнгги қўлланмалари бўйича мулоқот бўлиб ўтади.

Семинарни ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳамда ФИФА рефериси Владислав Цейтлин олиб боради.

Семинарда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин. Машғулотлар 3 июль куни 09:00да бошланади.

Манба: the-uff.com

Javob berish