Бугун «Насаф» – «Сўғдиёна» ёшлари баҳслашади

Кеча ЎзПФЛ 14-тури олдидан ёшлар лигаси баҳсларига ҳам старт берилди. Бугун яна баҳслар давом эттирилади.

Бугун ёшларимиз “Сўғдиёна” жамоаси ёшларига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув Спутник қўрғонидаги ўринбосарларимиз қароргоҳи ихтиёридаги  “Меҳнатчи” стадионида соат 18:00да бошланади.

Ёшлар лигаси, 14-тур. 25.06.2016

“Насаф” (Қарши) – “Сўғдиёна” (Жиззах)

Спутник қўрғони, “Меҳнатчи” стадиони. Соат 18:00да

Бош ҳакам: Даулетбай Джалимов (Нукус)

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев (Қарши), Фарход Усмонов (Косон)

Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).

Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувга таклиф этиб қоламиз.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish