Аслиддин Абдиев: Энг катта орзуим – “Насаф” жамоасида тўп тепиш

Бугунги “Насаф-2” – “Цементчи” 5:1 учрашуви якунига еткач, учрашув қаҳрамонларидан бири, ҳужумчимиз Аслиддин Абдиевдан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

-Бугунги учрашувда орқага йўл йўқ эди. Кейинги ўтказган икки учрашувимиз жуда муваффақиятсиз бўлганди. Шунинг учун бугун фақат ғалаба учун майдонга тушган эдик. Йигитларга раҳмат, ниятимизга етдик. Учрашувдаги киритган голларимни жамоадошларимга бағишлайман. Бу голлар менинг номимга ёзилган бўлсада, барча жамоадошларимнинг ҳиссалари бор. Бу йилги мавсумдаги киритган голларим 8тага етди. Барча голларимда жамоамиз футболчиларининг ана шундай ҳиссалари бор.

Жамоамиз асосан ёш футболчилардан ташкил топган, тажриба ҳам шунга яраша. Аммо мураббийларимизнинг олиб бораётган ишлари мана аста-секин ўз самарасини кўрсатмоқда. Ўйинимизда жамоавий  ўйин шаклланиб бормоқда. Умид қиламанки, бу ҳолат ҳали янада ривожланади. Келгусидаги мақсадим? Менинг энг катта орзуим – “Насаф”дек номдор жамоанинг асосий таркиб ўйинчисига айланиш. Агар менга мураббийларимиз томонидан ана шундай ишонч билдирилса, бошим кўкка етарди. Албатта бундай мақомга эришишим учун ҳали жуда кўп тер тўкишим керак. Шундай қиламан ҳам.

Манба: fcnasaf.uz

Аслиддин Абдиев: Энг катта орзуим – “Насаф” жамоасида тўп тепиш”га битта фикр билдирилган

  1. Мана шунака йигитлани Насаф жомоасига олиш керак Ишончни оклайди

Javob berish