«Насаф-2» «Цементчи»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди, Аслиддин Абдиев хет-трикка эришди

“Насаф-2” жамоамиз бугун ўз майдонида Қувасойнинг “Цементчи” жамоасини қабул қилди ва йирик 5:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Учрашув жамоамиз ҳужумлари билан бошланди. Улар майдонда рақибларига нисбатан устунликни қўлга киритишиб, кетма-кет ҳужумлар билан Элдор Исабоев қўриқлаётган дарвоза олдида хавф тўғдириб туришди. “Цементчи” жамоаси асосан ҳимояланиб, қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлди.

Жаомамиз гол уриш учун бир неча имкониятлардан фойдалана олмади. Шулардан бири, учрашувнинг 31-дақиқасида содир бўлди. Илҳомжон Алижонов гол уриш жуда қулай имкониятга эга бўлганди, у дарвозабон билан яккама-якка қолган эди, аммо тўпни ўзига ўнглаб олгунча ҳимоячилар етиб келишиб, хавфни бартараф этишди.

Учрашувдаги ҳисоб бари-бир жамоамиз томонидан очилди. 39-дақиқада уюштирилган навбатдаги ҳужумни Ғолиб Ғайбуллаев голга айлантирди, унинг дарвоза яқинидан тепган тўпи дарвоза тўридан жой олди – 1:0.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада “Насаф-2” ҳисобни 2:0га етказди. Деярли майдон марказидан уюштирилган ҳужумда Аслиддин Абдиев рақиб ўйинчиларини ортда қолдириб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўйди – 2:0.

Мана шу ҳисобда биринчи бўлим ўз якунига етди.

Иккинчи бўлим бироз меҳмонларнинг устунлигида бошланди, жамоамиз ҳимояланишга мажбур бўлди. Бу устунлик 55-дақиқага келиб, ҳисобда ҳам ўзгариш ясади. Меҳмонларнинг ҳужумларидан бирини Нурлибек Таласбаев голга айлантирди – 2:1.

Бу голдан кейин футболчиларимиз яна олдинга боришга мажбур бўлдилар. Уларнинг майдондаги самарали ҳаракати учрашувдаги ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Жамоамизнинг кейинги яна икки голига ҳужумчимиз Аслиддин Абдиев муаллифлик қилди. У бор маҳоратини ишга солиб, 73 ва 74-дақиқаларда яна икки марта “Цементчи” дарвозасини ишғол қилди. Шундай қилиб, Аслиддин Абдиев мавсумдаги биринчи хет-трикини расмийлаштирди.

Бу голлардан руҳланган жамоамиз футболчилари имкон туғилгандан яна олдинга боришди ва учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда ана шундай ҳужум гол билан якунланди, рақиб ҳимоячиларига нисбатан чаққонроқ бўлган  Худоёрхон Сагдуллаев жамоамизнинг бешинчи голини киритишга муваффақ бўлди – 5:1.

Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйин шу ҳисобда ўз якунига етди. Шундай қилиб, Нурали Султонов шогирдлари “Цементчи” жамоаси устидан йирик 5:1 ҳисобида ишончли ғалаба қўлга киритишди.

Ўзбекистон биринчилиги, 17-тур. 24.06.2016.

Насаф-2 (Қарши) – «Цементчи» (Қувасой) 5:1

“Насаф” ФМ стадиони, соат 17:30да

Бош ҳакам: Элёр Турсунов (Бухоро),

Ҳакамлар: Александр Буров (Бухоро), Шавкат Раҳматов (Бухоро)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши)

Назоратчи: Валентин Шашков (Тошкент).

Голлар: Ғолиб Ғайбуллаев, 39’-1:0, Аслиддин Абдиев, 45+1’-2:0, 73’-3:1, 74’-4:1, Худоёрхон Сагдуллаев, 90+4′-5:1   – Нурлибек Таласбаев, 55’-2:1.

“Насаф-2”: 1.Жавоҳир Комилов (с), 5.Зийнатилло Икромжонов (42.Шоҳруҳ Неъматов 89), 9.Шамсиддин Сагдуллаев (27.Ойбек Бозоров 90), 10.Сирожиддин Еттибоев (8.Худоёрхон Сагдуллаев 83), 16.Ғолиб Ғайбуллаев, 17.Достонбек Бердиқулов, 19.Аслиддин Абдиев, 23.Самандар Шукруллаев (20.Отабек Комилжонов 75), 28.Дилшод Саитов, 32.Илҳомжон Алижонов (22.Элбек Отақулов 87), 34.Шерзод Насруллаев.

Захира: 13.Музаффар Шарипов, 33.Жаҳонгир Мусулмонов.

“Цементчи”: 1.Элдор Исабоев, 2.Журабек Якубов, 4.Рахматилло Мелибоев, 5.Абдухолиқ Қурбонов (с) (27.Даврон Маматов 40), 6.Азизбек Маткаримов (19.Файзулло Жуманқўзиев 46), 9.Жамшид Қобулов, 10.Сардорбек Сотиболдиев (8.Мухаммад-Султон Фозилов 85), 11.Нурлибек Таласбаев, 14.Баҳодиржон Қодиров, 20.Шукур Жумабоев, 23.Оқилбек Махмудов.

Захира: 16.Илҳом Жуманов, 15.Абдураззоқ Жўраев.

Огоҳлантириш: Аслиддин Абдиев 43, Достонбек Бердиқулов 67 – Абдухолиқ Қурбонов 9.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish