Эртага “Насаф-2” – “Цементчи” учрашуви бўлади

Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этаётган “Насаф-2” жамоамиз эртага 24 июн жума куни ўз майдонида Қувасой шаҳрининг “Цементчи” жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашув “Насаф” ФМ майдонида соат 17:30да бошланади.

Ушбу учрашувни Бухоролик ҳакамлар бошқариб боришади. Учрашувда Элёр Турсунов бош ҳакамлик қилади. Қанотларда унга ҳамшаҳарлари Александр Буров ва Шавкат Раҳматовлар ёрдам беришади. Қаршилик ҳакам Зуфар Элибоев эса учрашувда захира ҳаками сифатида ишлайди.

Ўзбекистон биринчилиги, 17-тур. 24.06.2016.

Насаф-2 (Қарши) – «Цементчи» (Қувасой)

“Насаф” ФМ стадиони, соат 17:30да

Бош ҳакам: Элёр Турсунов (Бухоро),

Ҳакамлар: Александр Буров (Бухоро), Шавкат Раҳматов (Бухоро)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши)

Назоратчи: Валентин Шашков (Тошкент).

“Насаф-2” жамоамиз жорий мавсумда 14 учрашув ўтказиб , 21 очко билан турнир жадвалинин 7-поғонасини банд этиб турибди. Улар 7 учрашувда ғалаба ва 7 учрашувда мағлубиятга учрашган.

Рақибимиз “Цементчи” жамоаси 14 учрашувдан сўнг 35 очко жамғариб, турнир жадвалининг 2-поғонасини банд этишган. Улар 11 учрашувда ғалаба, 2 учрашувда дуранг ва 1 учрашувда мағлубиятга учрашган.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish