Тартиб-интизом қўмитаси қарори

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Олий Лига
«Сўғдиёна» клубига қарши 11-тур учрашувида қўпол ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилган «Пахтакор» ҳимоячиси Камолиддин Тожиев 2та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

Ёшлар Биринчилиги
«Қўқон-1912» клуби ҳужумчиси Аслиддин Соипов «Нефтчи»га қарши 11-тур учрашувидаги агрессив ҳатти-ҳаракати учун 3та ўйинга четлатилди.

«Андижон» ҳимоячиси Артур Маматказин, «Металлург» клубига қарши 11-тур учрашувидаги агрессив ҳатти-ҳаракати учун 3та ўйинга четлатилди.

Ўзбекистон Биринчилиги
«Зомин» ҳимоячиси Элдор Каримов «Хотира-79″га қарши учрашувдаги агрессив ҳатти-ҳаракати учун 3та ўйинга четлатилди.

«Ғиждувон» ярим ҳимоячиси Бобур Ўроқов Пахтакор-2га қарши учрашувдаги агрессив ҳатти-ҳаракати учун 3та ўйинга четлатилди.

 

Манба: pfl.uz

Javob berish