Ёшлар лигасида «аждарлар» ғалаба қозонди

“Насаф” ёшлари 12-тур доирасидаги учрашувни “Локомотив”  ёшларига қарши ўтказишди. Учрашув жуда қизиқарли ва муросасиз бўлди.

Ёшларимизнинг ушбу  ўйинида сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилди. Футболчиларимиз майдонда жуда тартибли ҳаракат қилган ҳолда кўпроқ тўп билан муомала қилишди. Бугун ёшлар таркибида майдонга тушган тажрибали дарвозасбонимиз Санжар Қувватовнинг ҳам ғалабага қўшган катта ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Шунингдек жароҳатидан қутулиб, ўзининг ўйин амалиётини бойитаётган Фарруҳ Сайфиев ҳам бугунги учрашувда майдонга тушиб, ёшларимизга катта ёрдам берди.

Ёшларимизнинг биринчи бўлимда рақибларига нисбатан устунлик қилишган бўлишсада, бу ҳисобда акс этмади.

Иккинчи бўлимда футболчиларимиз рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишга эришдилар. Дастлаб,  50-дақиқада Ислом Кенжабоев деярли майдон марказидан бориб, “Локомотив” ёшлари дарвозасини ишғол этиши стадионга ташриф буюрган футбол ишқибозларини олқишига сазовор бўлди, у бу голи билан жамоадошларини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.

Учрашувдаги иккинчи гол Дилшод Хушбаков томонидан киритилди, у жамоамиз томонидан навбатдаги ташкил этилган ҳужумни гол билан якунлади – 2:0.

Албатта, “Локомотив” ёшлари ҳам бу ҳисобдан кейин гол уриш учун анча тер тўкишди. Улар кетма-кет дарвозамиз томон хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Аммо бунда ҳимоячиларимиз айниқса даровозабонимиз Санжар Қувватовнинг чиройли сейвлари дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолди. Ҳатто у 77-дақиқада 11 метрлик жарима тўпини ҳам қайтаришга эришди.

Учрашув охирида, яъни 88-дақиқада жамоамиз майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Нажмиддин Нормуродов иккинчи марта огоҳлантириш олиб, майдондан четлатилди. Бу ҳам рақибимизга фойда бермади.

Шундай қилиб, ёшларимиз бугун чиройли ўйин кўрсатиб, ғалабага эришдилар. Улар давомли ғалабасиз серияга барҳам беришди ва ўз ҳисобларига уч очкони ёзиб қўйишди.

 

Ёшлар биринчилиги, 12-тур. 15.06.2016

“Насаф” – “Локомотив” 2:0 (0:0)

Спутник қўрғони, “Меҳнатчи” ўйингоҳи. 17:00да

Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент)-8,2,  Ф.Усмонов (Қарши)-7,8,  З.Элибоев (Қарши)-7,8,  А.Калинин (Қарши)-8.

Назоратчи: Г.Имомов (Тошкент)

Гол: Ислом Кенжабоев, 50’-1:0, Дилшод Хушбаков, 72’-2:0

Амалга оширилмаган пенальти: Дониёр Усмонов 77.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 5.Наврўзжон Изатиллаев, 6.Сирожиддин Қўзиев (4.Тимур Файзуллаев 75), 7.Акбар Муродов (33.Ботиржон Тўраев 88), 10.Ислом Рашидхонов (38.Жаҳонгир Қурбонбоев 46), 16.Дилшод Хушбаков, 22.Ислом Кенжабоев (45.Алфайзи Неъматов 78), 28.Сардор Саъдуллаев (36.Акмалжон Олимов 60), 32.Абдулазиз Нишонбоев, 34.Фарруҳ Сайфиев (14.Илҳомжон Алижонов 70), 41.Нажмиддин Нормуродов (с).

Захира: 13.Музаффар Шарипов.

 

“Локомотив”: 25.Сервер Керимов, 7.Садриддин Абдуллаев (18.Рустам Ҳамроев 46), 8.Жаҳонгир Сафаров (13.Ҳамидулло Собиров 86), 10.Бобурбек Тиллабоев (97.Лазерь Адамов 65), 20.Фарруҳ Иброҳимов, 21.Дониёр Усмонов (68.Вохид Юнусов 77), 22.Улуғбек Абдуллаев, 28.Рустам Ҳазратқулов, 36.Хуршид Мухторов, 77.Жасур Ҳасанов (41.Шоҳруҳ Мўминнуров 80), 99.Хумоюн Аъзамов.

Захира: 1.Маъмур Икромов, 17.Отабек Муҳаммедов.

 

Огоҳлантириш: Нажмиддин Нормуродов 76 – Фарруҳ Иброҳимов 66, Жаҳонгир Сафаров 83.

Четлатиш: Нажмиддин Нормуродов (2СК) 88.

 

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish