«Машъал»: «Обод»ни йирик ҳисобда мағлуб этдик

Муборакдаги ўйиннинг 13-дақиқасида мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Санжар Тўрақулов пеналтини ижро этди. Жавоҳир Илёсов дарвозанинг юқори бурчагидан тўпни олиб чиқишни уддалади ва ҳисоб очилмай қолди.

40-дақиқада Мирзоҳид Ғофуровни чап қанотдан жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпини Эркинов боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.
45-дақиқада Мирзоҳид Ғофуров жарима тўпини ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди – 2:0. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Агалиeвнинг марказдан тўп оширишидан сўнг Ғофуров тезкорлик билан ҳимоячиларни ортда қолдирди ва дарвозани ишғол этди – 3:0.
48-дақиқада Турсунмурод Ҳамдамов дарвозага зарба берди дарвозабондан қайтган тўпга Эркинов биринчи етиб бориб зарба берди ва ҳисобни оширди – 4:0.
71-дақиқада Зоҳир Қўзибоeв майдон марказида ўзига вазият яратди ва тезкорлик билан бирга-бир вазиятга чиқиб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 5:0.
80-дақиқада «Машъал» томон белгиланган иккинчи пеналтини ҳам Жавоҳир Илёсов қайтарди. Бу сафар Шерзод Жалилов зарба берганди.
Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва вакилларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Машъал» очколари 10 тага етди ва турнир жадвалида 12 поғонада бормоқда.
Энди «Машъал» навбатдаги турни сафарда, 16 июнь куни «Пахтакор»га қарши ўтказади.

Олий лига. 11-тур
«Машъал» (Муборак) – «Обод» (Тошкент) 5:0
10 июнь 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 19:00
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), С. Ҳакимов (Самарқанд), С. Еремеев (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
Голлар: Шаҳбоз Эркинов 40, – 1:0 (Мирзоҳид Ғофуров). Мирзоҳид Ғофуров 45, – 2:0. Мирзоҳид Ғофуров 45+2, – 3:0 (Аваз Агалиев). Шаҳбоз Эркинов (Турсунмурод Ҳамдамов). Зоҳир Қўзибоев 71, – 5:0.
Амалга оширилмаган пенальти: Санжар Тўрақулов 14 (дарвозабон), Шерзод Жалилов 80 (дарвозабон)
Огоҳлантиришлар: Шоҳруз Норхонов 33, Мирзохид Ғофуров 36

«Машъал»: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шайкулов, 9.Ҳумоюн Муртозаeв, 13.Шаҳзод Шайманов (10.Жамшид Ҳасанов, 70), 18.Аббос Шодмонов (c), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Шаҳбоз Эркинов (7.Зоҳир Қўзибоeв, 62), 21.Турсунмурод Ҳамдамов (6.Сардор Абдураимов, 54), 22.Сирож Ҳамроeв, 27.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 55.Аваз Агалиeв.
Захира: 30.Ботир Носиров, 11.Фирдавс Асадов, 25.Ихтиёр Тошпўлатов, 96.Шоҳжаҳон Қиличев.

«Обод»:
91.Давронбек Жўрақулов, 2.Аброр Ҳусинов, 4.Хуршид Ғиёсов, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 7.Жавоҳир Қаҳрамонов (29.Шуҳрат Мажидов, 65), 8.Дониёр Ҳасанов (c), 9.Павел Саломин (13.Умиджон Матмусаeв, 51), 11.Шоҳруз Норхонов, 18.Саржар Тўрақулов (20.Алишер Мирзаeв, 71), 23.Жавлон Искандаров.
Захира: 1.Умиджон Ёрбеков, 3.Илҳом Комилов, 10.Алишер Азизов, 19.Аббос Икромов,

Манба: www.fcmashal.uz

Javob berish