«Машъал»: Ёшларимиз «Обод»ни енгди

Кеча ёшлар лигаси доирасида 11-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда ёшларимиз «Обод» ёшларини қабул қилди ва ғалабага эришди.

Ўйинни ташаббус билан ўтказган ёшларимиз ҳисобда ҳам ғалабага эришди. 14 дақиқада Асадов ўйинда ҳисобни очди. Бўлим якунланиши арафасида Марадона ҳисобни оширган бўлса , ўйин якунланиши олдидан меҳмонлар вакили пеналтидан ҳисобни қисқартирди. Бу ҳисоб ўйин якунигача салқаниб қолди.Ушбу ғалабадан сўнг ёшларимиз очколари 16 тага етди ва турнир жадвалида 6-поғонада бормоқда.
Энди Бахтиёр Саттаров шогирдлари навбатдаги турни Тошкентда, «Пахтакор»га қарши 15 июн куни ўтказади.

Ёшлар лигаси
11-тур. 9 июнь

«Машъал» (Муборак) – «Обод» (Тошкент) – 2:1. 87 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Ражабов (Бухоро) – 8,1, З. Элибоев – 7,8, Э. Дониёров – 8,3, Ф. Усмонов – 8
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: Ф. Асадов (14), М. Сафаров (45 + 2) – Ш. Мажидов (88,  пенальти).

«Машъал»: Шоҳруҳ Эшбўтаeв, Бакир Муртозаeв, Мақсуд Маҳмудов, Ихтиёр Тошпўлатов, Марадона Сафаров, Бекзод Турсунов, Фирдавс Асадов, Муҳаммадали Алиқулов, Бобур Искандаров, Жонибек Мирзақулов, Ғиёсжон Комилов.
Захира: Сардор Шарофов, Дамир Тиллаэв, Муҳаммад Ҳамроқулов, Алвеш Муродуллаeв, Зафар Акромов, Шоҳруҳ Достонов.

Манба: www.fcmashal.uz

Javob berish