Жавоҳир Комилов: “Бизда асосий эътибор жамоавий ўйинга қаратилган”

“Насаф-2” – “Локомотив-БФК” 2:1 учрашуви якунлангач, бугунги учрашув қаҳрамонларидан бири – Жавоҳир Комиловни суҳбатга тортдик.

-Жамоамизнинг бугунги ғалабасидан жуда хурсанд бўлдим, мана кетма-кет тўртинчи ғалабани қўлга киритдик. Йигитлар мураббийимиз Нурали ака томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишаяпти. Бизда асосий эътибор жамоавий ўйинга қаратилган. Мана кўриб турибсиз деярли барча ўйинчиларимиз ўзимизнинг футбол мактабини тарбияланувчилари ҳисобланишади. Тўғри, баъзан тажрибамиз камлик қилиб, хатолар ҳам қилиб турамиз. Ўйлайманки, бу камчиликларимиз вақтинчалик, бора-бора бу камчиликларга барҳам берамиз. Бугунги учрашувда ўзим айб қилиб, дарвозамизга пенальти белгиланишига сабабчи бўлдим, аммо бу жаримани қайтариб жамоамни голдан асраб қолганимдан ва айбимни ювганимдан мамнунман. Албатта бундай ҳолатларни такрорланмаслигига эътибор қаратаман. Умуман жамоадошларимни майдонда катта иштиёқ билан тўп тепиши шахсан мени ғурурлантиради. Мана ҳужумчимиз Аслиддин Абдиев жамоамизда голурар бўлиб турибди, унинг ҳисобида 6та гол бор. Бугунги учрашувда гол киритмаган бўлсада, голга асисентлик қилди. Ундан ҳаммамизнинг умидимиз катта. Биз бундан кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish