“Насаф-2” сафарда “Косонсой” жамоасини мағлуб этди

Биринчи лига иштирокчиси бўлмиш “Насаф-2” жамоамиз 28 май куни навбатдаги 12-тур учрашувини яна сафарда ўтказди.

Нурали Султонов шогирдлари Наманган вилоятининг Косонсой шаҳри “Косонсой” жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қучишди.

Учрашувдаги голларни жамоамиздан Илҳомжон Алижонов ва Дониёр Нарзуллаевлар киритишди. Илҳомжон Алижонов учрашувда дубл қайд этди.

Бу ғалабадан сўнг “Насаф-2” жамоасининг жамғарган очколари сони 18тага етди ва турнир жадвалини 7-поғонасига кўтарилиб олишди.

“Насаф-2” жамоамиз навбатдаги икки тур учрашувларини энди ўз майдонида ўтказади. Навбатдаги 13-турда улар Тошкентнинг “Оқтепа” жамоасини қабул қилишади. Учрашув 5 июн якшанба куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Биринчилиги -2016, 12-тур.  28.05.2016.

“Косонсой”осонсой) – «Насаф-2» (Қарши) – 1:3. 1753 томошабин.

Ҳакамлар: А. Рахимов (Андижон) – 8,1, А. Суннатов (Гулистон) – 8,1, Ф. Дўсматов (Гулистон) – 8,1, И. Носиров – 8.
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).

Голлар: Ф. Абдураҳимов, 14’-1:1 – Илҳомжон Алижонов, 8’-1:0, 51’-1:2,  Дониёр Нарзуллаев, (пен.) 62’-1:3.

Огоҳлантириш:: А. Гўломов (69), С. Теляков (85) – Д. Сағдуллаев (6), Д.Бердиқулов (85).

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish