“Насаф-2” навбатдаги ғалабани қўлга киритди

Бугун XXV Ўзбекистон биринчилигининг 11-тур учрашувлари давом эттирилди. Мамлакат биринчилигида иштирок этаётган Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” жамоамиз сафарда Уйчи туманининг “Хотира-79” жамоаси билан ўзаро баҳс олиб борди.

Ўйин голларга бой бўлди. Учрашувда жамоамиз тезкор гол киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо жамоамизнинг бу голига мезбонлар биринчи бўлимнинг 12 ва 19-дақиқаларида икки тўп билан жавоб қайтаришга эришишди. Биринчи бўлим “Хотира-79” жамоасининг ҳисобда устунлиги билан якун топди.

Иккинчи бўлимни кўтаринки руҳда бошлаган “ёш аждарлар” 47-дақиқадасидаёқ орадаги ҳисобни тенглаштиришди. Мезбонлар 51-дақиқада яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Шундан сўнг жамоамиз кетма-кет тўртта гол уришиб, ҳисобни йирик 3:6 кўринишга олиб келишди. Мезбонлар эса учрашувнинг қўшимча вақтларида орадаги ҳисобни қисқартиришга эришдилар, аммо тенглаштиришга уларда вақт камлик қилди.

Шундай қилиб, Нурали Султонов шогирдлари сафарда ўйнашларига қарамасдан рақиблари устидан иродали ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги голларни жамоамиз ўйинчиларидан Дилшод Саитов (1), Шамсиддин Сағдуллаев (1), Худоёрхон Сағдуллаев (2) ва жамоамиз ҳужумчиси ва тўпурари Аслиддин Абдиев ҳам иккита гол киритишга эришди.

Ўзбекистон Биринчилиги-2016, 11-тур

“Хотира-79” (Уйчи) – “Насаф-2” 4:6.  2453 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Копадзе (Фарғона) – 8,0, Т.Суюнов (Гулистон) -8,2, И.Носиров (Гулистон) – 8,0.

Назоратчи: Т.абдуллаев (Тошкент).

Голлар: С.Абдуллаев, 12’-1:1, А.Султонов, 19’-2:1, 51’-3:2, 90+3’-4:6 – Дилшод Саитов, 3’-0:1, Шамсиддин Сағдуллаев, 47’-2:2, Аслиддин Абдиев, 62’-3:3, 76’-3:5, Худоёрхон Сағдуллаев, 71’-3:4, 85’-3:6.

Огоҳлантиришлар: Б.Тўрабоев 42, А.Султонов 78 – Зийнатилло Икромжонов 23, Ғолиб Ғайбуллаев 52, Достон Бердиқулов 57, Аслиддин Абдиев 62.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish