Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан учта ўйин ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалга тайёргарликнинг илк босқичи доирасида Япониядаги турнирда иштирок этиб қайтган эди. Хосе Мария Мендез шогирдлари иккинчи босқичда Тожикистон терма жамоаси билан учта ўртоқлик ўйини ўтказишади.
Қўшниларимиз билан учрашувлар 12, 13, 14 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоалари билан бирга «A» гуруҳидан жой олди.

Манба: ufa.uz

Javob berish