Суперлига: 9-турнинг бошланиш вақтлари маълум. 1 кунда 3 та ўйин жонли кўрсатилади

Ўзбекистон Суперлигаси-2018

377 Ўқилди фикр билдирилган

Суперлига: 9-турнинг бошланиш вақтлари маълум. 1 кунда 3 та ўйин жонли кўрсатилади

Ўзбекистон Суперлигаси 9-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари белгиланди. Бунгача ўйинларнинг иш вақтида старт олмаслиги ҳолатига эътибор қаратилганди.

9-тур доирасидаги учта ўйиннинг якшанба кунга белгиланганлиги инобатга олиниб, “Металлург” ва “Бухоро” клублари ўртасидаги баҳс 16:00 га тайин қилинди. Боиси, мазкур тур бир кунда учтадан ўйинни қамраб олган.

“Спорт” телеканали эса якшанба кунги беллашувларнинг барчасини жонли эфирга узатишни режалаштирган. Душанба - 30 апрель куни эса одатга кўра учрашувлар иш вақтидан кейин старт олади.

Бунда “Қизилқум” - АГМК ўйини ёзиб олиниб, эфирга кейинроқ қўйилади.

Суперлига, 9-тур

29 апрель (якшанба)

“Металлург” - “Бухоро” 16:00
“Навбаҳор” - “Нефтчи” 18:00
“Локомотив” - “Пахтакор 20:00

30 апрель (душанба)
“Қизилқум” - АГМК 18:00
“Қўқон-1912” - “Бунёдкор” 18:00
“Насаф” - “Сўғдиёна” 20:00