Футзал бўйича мамлакатимиз бош жамоаси ЖЧдаги иштирокини «А» гуруҳида бошлайди

Колумбиянинг Медельин шаҳрида футзал бўйича 2016 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими якунига етди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси «A» гуруҳида мезбонлар Колумбия, Португалия ҳамда Панама терма жамоаларига қарши кураш олиб боради. Қуйида Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги гуруҳ ўйинлари тақвимини келтириб ўтамиз:

«A» гуруҳи

1. Колумбия
2. Португалия
3. Ўзбекистон
4. Панама

1-тур
10.09.2016

18:00. Ўзбекистон – Панама (Кали)
20:00. Колумбия – Португалия (Кали)

2-тур
13.09.2016

18:00. Панама – Португалия (Кали)
20:00. Колумбия – Ўзбекистон (Кали)

3-тур
16.09.2016

20:00. Панама – Колумбия (Кали)
20:00. Португалия – Ўзбекистон (Медельин)

Эслатиб ўтамиз, ҳисоб бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионати 10 сентябрдан 1 октябрга қадар давом этади.

Javob berish