“Насаф-2” ўз майдонида “Зомин”дан 3:2 ҳисобида устун келди

“Насаф-2” жамоамиз бугун Ўзбекистон биринчилиги 10-тур доирасидаги учрашувни ўз майдонида “Зомин” жамоасини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув жуда қизиқарли ва курашларга бой тарзда, муросасиз кечди. Дастлаб орадаги ҳисоб “Зомин” жамоаси томонидан очилди. Учрашувдаги дастлабки гол Достонбек Тошматов томонидан киритилди – 0:1.

Нурали Султонов шогирдлари ушбу голга орадан деярли йигирма дақиқа ўтиб жавоб қайтаришди. Голни Шамсиддин Сагдуллаев киритди -1:1. Ушбу ҳисоб билан жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Албатта бу ҳисоб “Насаф-2”жамоасини асло қониқтирмасди. Қолаверса, бугунги учрашувда жамоамиз мураббийи ҳам энг оптимал таркибни майдонга туширган эди. Танаффусда керакли кўрсатмаларни олган футболчиларимиз ўйинни янада кучайтиришди. Учрашувнинг 61-дақиқасига келиб улар ҳисобда олдинга ўтиб олишди – 2:1. Жамоамизнинг иккинчи голини Акмалжон Олимов киритди. Бу голдан кейин орадан уч дақиқа ўтмасдан Сирожиддин Аллаев ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантириш олди ва унга қизил карточка кўрсатилиб, майдондан четлатилди. Энди “Зомин” жамоаси майдонда бир киши кам бўлиб қолган эди.

Шундай бўлса ҳам, меҳмонлар иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида ҳисобни тенглаштирдилар. Достонбек Тошматов жамоасининг иккинчи голини киритишга эришди – 2:2. Бу гол билан у бугунги учрашувда дубл қайд этган ўйинчи бўлди.

Орадаги ҳисоб тенглашгач, ғалаба қозонишни асосий мақсад қилган жамоамиз футболчилари ўйинни яна кучайтириб, олдинга ташланишди ва 73-дақиқага келиб, ҳужумчимиз Аслиддин Абдиев ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 3:2.  Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди ва “Насаф-2” жамоаси навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритди.

Қуйида бугунги ўйин қайдномаси билан танишинг:

Ўзбекистон Биринчилиги-2016, 10-тур

“Насаф-2” (Қарши) – “Зомин” (Зомин) 3:2 (1:1)

18.05.2016. “Насаф” ФМ сунъий футбол майдони. Соат 17:00да

Бош ҳакам: Жасур Мухторов (Тошкент) -8,3

Қанот ҳакамлари: Дамир Искандаров (Нукус)-8,1, Жалолиддин Хуснутдинов (Тошкент)-8,4.

Захира ҳаками: Артём Калинин (Қарши)-9,0.

Назоратчи: Вилоят Нажафалиев (Тошкент).

 

Голлар: Шамсиддин Сагдуллаев, 29’-1:1, Акмалжон Олимов, 61’-2:1, Аслиддин Абдиев, 73’-3:2 – Достонбек Тошматов, 10’-0:1, 67’-2:2.

 

“Насаф-2”:1.Жавоҳир Комилов (с), 8.Акмалжон Олимов, 9.Шамсиддин Сагдуллаев (22.Худоёрхон Сағдуллаев 87),  10.Жаҳонгир Қурбонбоев (20.Зийнатилло Икромжонов 88), 16.Ғолиб Ғайбуллаев, 17.Наврўзжон Изатиллаев, 19.Аслиддин Абдиев, 28.Дилшод Саитов, 32.Илҳомжон Алижонов, 33.Абдулазиз Нишонбоев (5.Ботиржон Тўраев 82), 34.Шерзод Насруллаев.

Захира: 13.Музаффар Шарипов, 18.Амир Ҳоўимов, 27.Ойбек Бозоров, 42.Шоҳруҳ Неъматов.

 

“Зомин”: 21.Шерзодбек Абдураимов, 2.Рашид Шаробиддинов, 3.Сирожиддин Аллаев, 6.Шаҳзодбек Ғофуржонов, 7.Шукрулло Жониқулов (с) (25.Урал Урунов 90+4), 10.Дурбек Камолов (9.Лутфулло Файзуллаев 76), 14.Достонбек Тошматов, 15.Махсуджон Нормахматов (4.Элдор Каримов 67), 17.Искандар Холмирзаев, 19.Азизбек Ахмедов, 20.Ғолибжон Сарибоев.

Захира: 27.Собирбек Абдолиев, 77.Бунёд Миразимов.

Огоҳлантириш: Абдулазиз Нишонбоев 47, Ботиржон Тўраев 90+3 – Ғолибжон Сарибоев 26, Искандар Холмирзаев 28, Сирожиддин Аллаев 34, Рашид Шаробиддинов 90+1.

Четлатиш: Сирожиддин Аллаев 64 (2СК).

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish