Ўзбекистон Биринчилиги. Эртага “Насаф-2”- “Зомин” учрашуви бўлади

Ўзбекистон биринчилигида иштирок этаётган Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” жамоамиз эртага 18 май чоршанба куни навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади.

Бу сафар “Насаф-2” жамоамиз Зоминнинг “Зомин” жамоасини қабул қилади. Учрашув “Насаф” ФМ футбол майдонида соат 17:00да бошланади.

Ушбу учрашувни бошқариб бориш учун қуйидаги ҳакамлар гуруҳи тайинланган.

Ўзбекистон Биринчилиги-2016, 10-тур

“Насаф-2” (Қарши) – “Зомин” (Зомин)

18.05.2016. “Насаф” ФМ сунъий футбол майдони. Соат 17:00да

Бош ҳакам: Жасур Мухторов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Дамир Искандеров (Нукус), Жалолиддин Ҳусниддинов (Тошкент)

Назоратчи: Вилоят Нажафалиев (Тошкент).

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз айни пайтда 8 учрашувдан сўнг 9 очко тўплаб, турнир жадвалининг 11-поғонасини эгаллаб турибди. “Зомин” жамоаси эса, 13 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.

Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувни томоша қилишга чорлаб қоламиз.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish