Ўзбекистон Биринчилиги, 9-тур. “Насаф-2” – “Динамо» 0:3

Бугун “Насаф-2” жамоамиз ўз майдонида Сарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилди.

 

Учрашувни жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди. Биринчи бўлимнинг 10 дақиқаси тенг курашлар остида кечган бўлса, қолган дақиқалардан “Динамо” жамоаси аста секин босимни ошириб, ҳужумларга зўр берди. Жамоамиз ҳимояланишга мажбур бўлди.

Биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида жамоамиз рақиб жарима майдони яқинида жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Жарима зарбаси тепилгач, тўпни эгаллаб олган меҳмонлар тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз рақибларга қаршилик қилишда хатога йўл қўйишди. Натижада Жонибек Кучимов дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни очишга эришди – 0:1.

Ушбу голдан сўнг ўйин шиддати янада ошди. Энди жамоалар навбат билан ҳужумлар уюштира бошлашди. Гол уриш учун қулай вазиятлар бўлсада, биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа голлар киритилмади. Ана шу ҳисоб билан жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим “Динамо”нинг хавфли ҳужуми билан бошланди. Дарвозага берилган зарбани Ғолиб Ғайбуллаев дарвоза чизиғида қайтариб қолишга эришди.

Бунга жавобан жамоамиз томонидан уюштирилган тезкор қарши ҳужумда ўйинчиларимизда ҳисобни тенглаштириш учун аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимнинг қолган дақиқаларида “Динамо” жамоаси яна ҳужумларга зўр берди. Албатта бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг 72 ва 79-дақиқаларида меҳмонлар яна икки марта гол киритишга эришишди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Амиржон Сафаров ўз жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган бўлса, 79-дақиқада Алишер Холиқов жамоасининг ўйиндаги учинчи голини киритди. Алишер Холиқов ҳам иккинчи бўлимда майдонга тушган эди.

Шундай қилиб, ўз олдиларига яна олий лигага қайтишни мақсад қилган “Динамо” жамоаси “Насаф-2” жамоамизни мағлубиятга учратди.

“Насаф-2” жамоамиз навбатдаги учрашувни 18 май куни яна ўз майдонида ўтказади. Жамоамизга бу сафар Жиззахнинг “Зомин” жамоаси рўбару келади.

Ўзбекистон Биринчилиги-2016,  9-тур.

15 май 2016 йил. “Насаф” ФМ сунъий майдони. 17:00да

“Насаф-2” (Қарши) – “Динамо” (Самарқанд) 0:3 (0:1)

Бош ҳакам: Дмитрий Пислегин (Тошкент).

Қанот ҳакамлари: Жалгасбай Сарсенов, Бектурсин Канназаров (иккаласи ҳам Нукусдан)

Захира ҳаками: Равшан Абдивоҳидов (Қарши)

Назоратчи: Андрей Тамбовцов (Тошкент).

Гол: Жонибек Кучимов, 29’-0:1, Амиржон Сафаров, 72’-0:2, Алишер Холиқов, 79’-0:3.

 

“Насаф-2”: 1.Жавоҳир Комилов (с), 5.Дилшод Саитов, 8.Худоёрхон Сағдуллаев, 10.Амир Хошимов (42.Жаҳонгир Мусурмонов 82), 16.Ғолиб Ғайбуллаев (23.Шоҳруҳ Сафаров 90+2), 19.Аслиддин Абдиев, 20.Отабек Комилжонов, 22.Элбек Отақулов (18.Шоҳруҳ Неъматов 77), 27.Ойбек Бозоров (32.Фаррух Абсаломов 78), 28.Журабек Маннонов, 34.Шерзод Насруллаев.

Захира: 9.Ботиржон Тўраев, 17.Музаффар Омонқулов, 33.Зийнатилло Икромжонов.

 

 

“Динамо”: 1.Михаил Наумов, 2.Миркомил Локаев, 5.Фирдавс Абдусалимов, 7.Омаджон Тайлоқов, 8.Жасур Азимов (23.Комил Шарафутдинов 74), 9.Виктор Клишин (20.Амиржон Сафаров 63), 10.Азамат Бобожонов (18.Алишер Холиқов 58), 11.Саиджамол Давлатжонов (14.Достон Ибрагимов 70), 15.Лазизжон Нуриддинов (4.Хакимхон Олимхонов 79), 17.Алексей Николаев (с), 24.Жонибек Кучимов.

Захира: 27.Шуҳрат Муродов, 19.Ислом Шарипов.

 

Огоҳлантириш: Жавоҳир Комилов 58, Ғолиб Ғайбуллаев 75.

Манба: fcnasf.uz

Javob berish