Ўзбекистон Кубоги. “Насаф” сафарда “АГМК” билан, "Машъал" эса "Сурхон" билан баҳс олиб боради

Насаф

244 Ўқилди фикр билдирилган

Ўзбекистон Кубоги. “Насаф” сафарда “АГМК” билан, "Машъал" эса "Сурхон" билан баҳс олиб боради

Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра, “Насаф” Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалидаги учрашувни сафарда “АГМК” жамоасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи бир учрашувдан иборат. Ютқазган жамоа кубок баҳсидан чиқиб кетади.

1/8 финали учрашувлари 29-30 май кунлари бўлиб ўтади.

Қуйида Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи жуфтликлари билан танишинг.

1.”Қўқон-1912” - “Нефтчи”

2.”Динамо” – “Қизилқум”

3.”Машъал” – “Сурхон”

4.”Локомотив” – “Шердор”

5.”Бунёдкор” – “Сўғдиёна”

6.”АГМК” – “Насаф”

7.”Орол” – “Андижон”

8.”Ифтихор” - ”Пахтакор”