Ёшлар лигаси, 8-тур. “Насаф” – “Қизилқум” учрашуви соат 17:00да бошланади

Эртага, 7 май шанба куни “Насаф” жамоаси ёшлари навбатдаги 8-тур учрашувини ўтказишади. Бу турда ўринбосарларимизга навоийлик ёшлар рақиблик қилишади.

Маълумингизким, “Насаф” ёшлари 7-турдан сўнг 6 очко билан турнир жадвалининг 15-поғонасида боришмоқда. “Қизилқум” жамоаси ёшлари эса жадвалнинг сўнгги поғонасини эгаллаб туришибди. Уларнинг ҳам ҳисобида 6 очко бор.

Умид қиламизки, ёшларимиз эртага бор маҳоратларини ишга солишиб, муваффақият қозонишади.

Ушбу учрашув эртага 7 май шанба куни “Спутник” қўрғонидаги “Меҳнатчи” стадионида бўлиб ўтади. Учрашв 17:00да бошланади.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish