Нурали Султонов: Асосий мақсадимиз – бош жамоамизга ўйинчилар тайёрлаб бериш

Ўзбекистон биринчилиги 3-тур: “Насаф-2”“Хоразм” 2:0 учрашуви якунига етгач, жамоамиз катта мураббийи Нурали Султоновдан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

-Биринчиликнинг дастлабки икки турини сафарда ўтказдик ва афсуски мағлубиятга учрадик. Албатта бу муввафақиятсизларга ўзимиз айбдормиз. Бу йилги таркибимиз тубдан ўзгарган. Ўн икки нафар янги ўйинчилар сафимизга қўшилди, уларнинг аксарияти жуда ёш футболчилар. Ҳали бир-бирларини тушуниб кетиши учун бироз вақт керак бўлади. Буни устида ишлаяпмиз.
Илҳомжон Алижоновни (учрашувдаги голлар муаллифи) келажаги порлоқ ўйинчиларимиздан деб, биламан. Ҳаттоки у бош жамоамизга биринчи номзод бўлиб турибди. Умид қиламанки, у бунинг учун ҳаракат қилади ва ўз устида кўп ишлайди, интилади ва ишончимизни оқлайди. Шуни яна қўшимча қилмоқчиманки, ушбу ўйинчимиз ёшларимиз терма жамоасига ҳам таклиф олган. Яқинда у ёшлар терма жамоаси билан  Саудия Арабистонига жўнаб кетади.
Энди бугунги пенальтини амалга ошира олмаган ҳужумчимиз Аслиддин Абдиев ҳақида тўхталадиган бўлсам. Аслиддин мавсум бошланиши олдидан сафимизга қўшилди, мавсумга тайёргарлик жараёнида қатнашгани йўқ. Ҳали у ўйинларга жисмонан тўлиқ тайёр эмас. Шундай бўлсада, унга имкон бераяпмиз. Бу ҳужумчидан умидимиз жуда катта, уни тезда жамоамизга қўшилиб кетиши учун қўллаб турамиз, ишонаманки у ҳали ўзини кўрсатади.
Камчиликларимиз кўп, уларни бартараф этишда иш олиб бораяпмиз. Жамоамиз жуда ёш, энг асосийси уларда шижоат бор.
Бизнинг асосий вазифамиз, бош жамоамизга ўйинчилар  тайёрлаб бериш. Бу клубнинг муҳим стратегияси ҳисобланади. Шу йўлда ҳаракат қилаяпмиз, – дейди Нурали Султонов.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish