Ёшлар лигаси 5-тур. «Насаф» – «Қўқон-1912» 1:1

Бугун ёшларимиз навбатдаги турни “Қўқон-1912” жамоаси ёшларига қарши ўтказишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлса, вақт ўтган сайин меҳмонлар ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. Айниқса Ориф Мамажонов ва Достонбек Мелиқўзиев жуфтлигидаги чап қанотдан уюштирилган ҳужумлар хавфли кўриниш олди.
Ёшларимиз ҳам рақибларига нисбатан босимни ошириб, олдинга инитилишди, улар кўпроқ майдоннинг ўнг қанотидан ҳужумлар ташкил қилишди. Учрашувнинг 34-дақиқасида улар ўз мақсадларига эришишди. Сирожиддин Қўзиев, Тимур Файзуллаевнинг ошириб берган тўпини  дарвозага аниқ йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди -1:0.
Шундан сўнг учрашув сурати янада ошди, меҳмонлар вазиятни тенглаштириш  учун уринишди. Улар асосан ҳимояланиб, қарши ҳужумга зўр беришди. Ана шундай ҳужумлардан бири гол якунланди. 43-дақиқада Авазхон Маматхўжаевнинг узоқдан тепган кучли зарбаси ҳимоячиларимиз бирига тегиб дарвозадан жой олди – 1:1.
Биринчи бўлим ана шу ҳисобда ниҳоясига етди.
Иккинчи бўлимда ёшларимиз “Қўқон-1912” ёшларига нисбатан мазмунлироқ ўйин намойиш этишди. Ғайратжон Ҳасанов қўриқлаётган дарвоза олдида бир неча хавфли вазиятларни ҳам вужудга келитиршди. Аммо бу вазиятларда ўйинчиларимизда гол уришга аниқлик етишмади. Жамоамиз устунлигида ўтган  иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармасдан қолди.
Шундай қилиб, “ёш аждарлар” ўз майдонларида ўтказган 5-тур учрашувида “Қўқон-1912” ёшлари билан дуранг натижа қайд этишди.
Ёшлар лигаси 5-тур
14.04.2016. “Меҳнатчи” стадиони
«Насаф» – “Қўқон-192” 1:1
Ҳакамлар: Д.Жалимов(Нукус), Фарҳод Усмонов (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши).
Назоратчи: М.Исмоилов (Тошкент).
Голлар: Сирожиддин Қўзиев, 34’-1:0 – Авазхон Маматхўжаев, 43’- 1:1
“Насаф”: 30.Умиджон Эргашев (12.Музаффар Шарипов 77), 6.Сирожиддин Қўзиев (38.Жаҳонгир Қурбонбоев 76), 7.Акмалжон Олимов,  9.Дилшод Хушбаков, 14.Достонбек Бедиқулов (34.Илҳомжон Алижонов 60), 18.Сирожиддин Еттибоев (28.Сардор Саъдуллаев 62), 19.Наврузжон Иззатуллаев, 22.Ислом Кенжабоев (4.Акмалжон Олимов 89), 32.Абдулазиз Нишонбоев (23.Самандар Шукруллаев 58), 41.Нажмиддин Нормуродов(с), 43.Тимур Файзуллаев (20.Акмал Мозговой 46).
Захира:
«Қўқон-1912”«: 21.Ғайратжон Ҳасанов, 4.Аслиддин Сойипов, 5.Иброҳимжон Ғофуров (7.Иброҳимжон Усмонов 65), 10.Достонбек Мелиқўзиев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Маъруфжон Зокиржонов (17.Азизхон Иброҳимов 46), 22.Орифжон Маъмажонов, 26.Ойбек Рустамов, 27.Исмоилжон Охунжонов, 88.Муҳаммаджон Ҳасанов, 91.Абдуқаҳҳор Ўктамов (6.Дилшоджон Баратов 46).
Захира: 30.Исломжон Абдуллаев.
Огоҳлантириш: Иброҳимжон Ғофуров 90.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish