Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Арманистонга боради

Сергей Лушан қўл остидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси июнь ойида Арманистон U-19 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг Арманистонга қарши биринчи ўйини 12 июнь, пайшанба куни ўтазилса, иккинчи ўйин 14 июнь, шанба куни ўтказилади.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 10 июнь куни Арманистонга жўнаб кетиши кутилмоқда.

Эслатибўтамиз, Сергей Лушан қўл остидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси октябрь ойида Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.
Мусобақафинал босқичида Ўзбекистоннинг ёш футболчилари «В» гуруҳида Австралия, БАА ва индонезиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: the-uff.com

Javob berish