Ўзбекистон Кубоги-2018. Воҳамиз Пролига вакиллари Фарғона жамоалари билан баҳслашади

Шўртан

354 Ўқилди фикр билдирилган

Ўзбекистон Кубоги-2018. Воҳамиз Пролига вакиллари Фарғона жамоалари билан баҳслашади

15 ва 16 апрель кунлари Ўзбекистон Кубогининг бир ўйиндан иборат 1/16 финал учрашувлари бўлиб ўтади.

Бугун воҳамизнинг Пролигадаги вакили "Машъал" жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси билан куч синашади. Учрашув Муборак шаҳридаги "Баҳром Вафоев" стадионида соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон Кубоги-2018. 1/16 финали

“Машъал” – “Истиқлол”
Ҳакамлар:
Р.Лутфуллин (Тошкент), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), К.Расулов (Қарши).
Назоратчи – Р.Айтеков (Тошкент).

Комиссар – С.Қудратуллаев.

Эртага, 16 апрел душанба куни эса Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдонида Суперлига вакили "Нефтчи" жамоасини қабул қилади. Учрашув "Ғузор" марказий стадионида соат 18:00да бошланади.

“Шўртан” – “Нефтчи”
Ҳакамлар:
Д.Каримов (Тошкент), Б.Бахромов (Тошкент), Ҳ.Баҳодиров (Тошкент), Ф.Норсафаров (Қарши).
Назоратчи – А.Попов (Тошкент).
Комиссар – Л.Қўчқоров.