Ғалаба қозона олмадик, аммо ютқазмадик ҳам!

Бир неча дақиқа аввал футзал бўйича юртимиз мезбонлик қилган навбатдаги Осиё чемпионатининг финал учрашуви якунланди. Унда вакилларимиз Эрон терма жамоасига қарши паркетга чиқишди ва 2:1 ҳисобида имкониятнибой бериб қўйишди.

Аҳамиятли томони бугун Эронга ютқазмадик, шунчаки битта гол етмади холос. Аммо бугун йигитларимиз чинакам ирода ва матонат кўрсатган холда майдонда ҳаракат қилишди. На бирор мухлис, на бирор мутахассис  вакилларимизнинг бугунги ўйиндаги мағлубиятларини ёки майдондаги ҳаракатларини танқид қилишга ҳақлари йўқ, қилишмайди ҳам! Улар бугун Осиёнинг гранд жамоасидан кучлироқ ўйнаб беришди. Эрон бутун турнир давомида илк бор рақиб дарвозасига олтитаан кам гол урди. Улар илк бор рақибларининг хужумлари ёмғири остида қолишди, ва айнан бу ёмғир айнан бизнинг йигитларнинг маҳоратлари эвазига ёғди.

Бошни тик тутуинг йигитлар, чемпион бўла олмагандирмиз, аммо вице-чемпион бўлдик. Финалда ғалаба қозона олмагандирмиз, аммо ютқазмадик ҳам. Сизни бугун бутун ЎЗБЕКИСТОН олқишламоқда! Кумуш медаллар муборак, ЎЗБЕКИСТОН!

Қуйида ушбу ажойиб курашларга бой ўтган финал ўйин қайдномаси билан танишиб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон – Эрон 1:2

Голлар: Дилшод Ирсалиев 6 – Қудрат Боҳодирий 9, Муҳаммад Кешаварз 14.

Ҳакамлар: Козаки Томохиро, Лиу Жианкиао, Рей Ритага, Тронг Квок Дунг.

Ўзбекистон: 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11. Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.

Захира: 2. Дилшод Ирсалиев, 3. Нодир Элибоев, 4. Феруз Фаҳриддинов, 5. Даврон Чориев, 6. Жавлон Аноров, 9. Андрей Шлема, 10. Жамолиддин Шарипов, 12. Акмалжон Хазратқулов, 13. Клим Тюгаев.

Эрон: 1. Сепер Муҳаммади, 5. Ҳамид Аҳмади, 7. Асқар Ҳасанзода, 9. Ризо Сансефиди, 12. Ҳуссайн Тойиби.

Захира: 2. Алирози Самими, 3. Жавад Исфандари, 4. Муҳаммад Кешаварз, 6. Алиризо Вафои, 8. Қудрат Баҳодири, 10. Муҳаммад Тоҳири, 11. Меҳран Алиқодир, 13. Фарҳод Тавакколи, 14. Маҳди Жавид.

 

Азамат Умаров

Манба: www.voha.uz

Ғалаба қозона олмадик, аммо ютқазмадик ҳам!”га 7 та фикр билдирилган

  1. Ularning har biri maqtovga sazovor chunki ular jasorat, matonat ko’rsatishdi juda og’ir o’yinlar o’tqazishiga qaramasdan finalga yetib kelishdi katta rahmat yigitlar 

  2. Bu natijalar o’z o’zidan bo’lgani yo’q buning tagida murabbiyning katta mehnatlari yotibdi

  3. Futzalchilarimizda Jahon chempionatidaxam yaxshi natijalar kutib qolamiz

Javob berish