“Насаф” футболчилари Жиддада

Бугун эрта тонгда чартер рейс орқали Қаршидан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига йўл олган “Насаф” футбол клуби делегацияси тушдан кейин белгиланган манзилга етиб келишди.

Қирол Абдулазиз халқаро аэропортида жамоамиз делегациясин “Ал Аҳли” клуби вакиллари ўзига хос эҳтиром билан кутиб олишди. Жидда шаҳридаги “Radisson” меҳмонхонасига жойлашган футболчиларимиз айни пайтда машғулот ўтказиш учун белгиланган майдонга йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” футболчилари 24 февраль, чоршанба куни ОЧЛ 1-тури доирасида Жиддада “Ал Аҳли” жамоаси билан куч синашишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:10 да бошланади.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish