Хосе Мария Мендез: «Олдин Эрон финалга чиқиб олсин»

Осиё чемпионати ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Таиланд учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.

“Таиландга қарши ўйин қийин ўтишини билардик. Биз Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлгач ўзимиздан босимни олиб ташладик. Ҳимояда яхши ўйнадик, аммо ҳужумда ўйинимиз чиқмади. Бизнинг терма жамоамизга омад ҳам ёрдам берди. Бугун икки ажойиб жамоа ўртасидаги ўйинда биз ғалаба қозондик”, – дейди Хосе Мария Мендез.

– Ҳужумда ўйин борасида кўп нолийсиз. Финалда масалан Эрон тушиб қолса яхши ўйнай оламизми?
– Олдин Эрон финалга чиқиб олсин (кулади) (Залда қарсаклар, – муаллиф). Агар жиддий айтадиган бўлсак финалда рақиб кўп бўлишидан қатъий назар биз майдонга фақат лаззат олиш учун тушамиз. Бизнинг елкамизда катта маъсулият йўқ. Бугунгидек яхши ўйнашимиз керак, агар ҳал қилувчи баҳсда ҳимояда ҳаракат қила олсак рақибга ҳам осон бўлмайди.

– Плей-офф босқичида жамоаингиз янада эркинроқ ўйнадими?
– Бунга қўшиламан. Таиланд билан ўз ўйинимизга яқинроқ ўйнай олдик. Ўйновчи дарвозабон ёрдамида гол урдик.

– Феруз Фахриддинов ва Клим Тюгаев бугун майдонга тушишмади. Улар пенальтилар сериясига тайёрланганмиди?
– Клим Тюгаев пенальтилар ва 10 метрли жарима зарбаларида мутахассис ҳисобланади. Аслида Даврон Чориев тепиши керак эди, аммо Феруз ўзига ишониб тўп ёнига яқинлашди.

– Бугун Шлёма ва Шарипов майдонга тушишмади. Бундан ташқари Ирсалиев ҳам сариқ карточка олиб финални ўтказиб юборадиган бўлди. Финалдан олдин йўқотишлар кўп эмасми?
– Уларнинг барчаси финалга тайёр бўлишади. Шунчаки ўйинимиз яхши кетаётгани учун қолган ўйинчиларни туширмадим. Шлёма ва Шариповда ҳеч қандай соғлиги билан муаммо йўқ ва ҳал қилувчи баҳсга тайёрлар. Шарипов ўйин бошида ўзини алмаштиришларини сўради.

Манба: championat.asia

Хосе Мария Мендез: «Олдин Эрон финалга чиқиб олсин»”га 3 та фикр билдирилган

  1. Futzalchilarimizdan jahon chempionatida xam yaxshi natijalar kutib qolamiz

Javob berish