ФУТЗАЛ. ЎЗБЕКИСТОН ФИНАЛДА!

Осиё чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Учрашув соат 16:00да бошланди. Биринчи бўлимда томонлар гол ура олишмади. Иккинчи бўлим бошида Дилшод Раҳматов бурчакдан гол уриб қўйди – 1:0. Кейинги дақиқада Жетсада Чудеч ҳимоядаги хатодан сўнг гол урди – 1:1.

Ўйиннинг асосий вақтида дуранг қайд этилди ва қўшимча таймлар белгиланди. Қўшимча тайм бошида Апиват Чаемчареон гол уриб таиландликларни олдинга олиб чиқди – 1:2. 48-дақиқада Артур Юнусов гол уриб ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Қўшимча бўлимларда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида Фахриддинов, Ирсалиев ва Свиридов гол уришди. Таиланд сафида Супхавут гол урди. Клим Тюгаев эса рақиб зарбасини қайтарди – 3:1.

Ўзбекистон – финалда!
Ўзбекистон – Таиланд 2:2 (3:1 пенальтилар серияси)
Ҳакамлар
: Крис Коллей (Австралия), Лиу Жианкиао (Хитой), Ан Ран (Хитой), Хамис Ҳассан Ал Шамси (БАА)

Голлар: Дилшод Раҳматов 23, Артур Юнусов 48 – Жетсада Чудеч 24, Апиват Чаемчареон 41,

Пенальтилар серияси: Фахриддинов, Ирсалиев, Свридов – Жирават (дарвозабон), Супхавут

Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Рахматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов.
Захира: 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Феруз Фаҳриддинов, 5.Даврон Чориев, 6.Жавлон Аноров, 9.Андрей Шлема, 10.Жамолиддин Шарипов, 12.Акмал Хазратқулов, 13.Клим Тюгаев.

Таиланд: 12. Канисон Пхупун, 6. Жирават Сорнвичиан, 7. Апиват Чаемчареон, 8. Жетсада Чудеч, 9. Супхавут Туенкланг.
Захира: 1. Чалеамсри Пуангсри, 2. Виват Таижаруен, 3. Конгла Лакка, 4. Ампол Срирагев, 5. Пуняпон Пумвисет, 10. Наттавут Мадялан, 11. Ванлоп Пансомсуаи, 13. Чаивит Жамгражанг.

Огоҳлантиришлар: Жетсада Чудеч 30, Дилшод Ирсалиев 42.

Манба: championat.asia

Javob berish