Собиқ “Насаф”чи Шуҳрат Мирҳолдиршоевнинг Суперкубок учрашуви олдидан фикрлари

“Қашқадарё футболи мен учун бегона эмас”, – дейди “Насаф”нинг собиқ аъзоси, ўзбек футболининг маҳоратли  ҳужумчиларидан бири – Шуҳрат Мирҳолдиршоев, фаолиятимнинг  уч йили “Машъал”да, кейинги икки йил эса “Насаф”да ўтган.

Севимли собиқ жамоамнинг шонли  ғалабаларига бевосита шерик бўлганимдан бахтиёрман. Бугун муҳташам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Суперкубоги учрашувида яна бир марта “Насаф”нинг мазмунли ўйини ва шиддаткор ҳужумларини ҳамда голлар шоусини кутаяпман. Гарчи учрашувни стадиондан кузатсамда қалбим, бутун вужудим майдонда –  “Насаф”чилар билан бирга бўлади.

Ўзбекистон Суперкубогининг илк совриндори сифатида “аждарлар”га  “Навбаҳор”нинг ёрдамчи мураббийи сифатида мухлислик қиламан. Жамоамизнинг ҳамма аъзолари ҳам “Насаф”га бўлган ҳурмати ва муносабати бошқача. Шунданда улар бугун учрашувни стадионда томоша қилишни режалаштириб туришибди.

“Насаф”нинг бугунги мардоновор ўйини ва бор имкониятини ишга солиб совринга эгалик қилиши, келгусидаги ОЧЛ ўйинларида катта руҳан кўтаринлик бағишлайди, фурсатдан фойдаланиб, уларга омад тилайман, – дейди Шуҳрат Мирҳолдиршоев.

Хусан Темиров суҳбатлашди

Манба: voha.uz

Javob berish