Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги барча рақибларни мағлуб этди

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати-2016 гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинида Ливанни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистон терма жамоаси аввалги турда гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш масаласини ҳал қилиб бўлганди. Ливан эса гуруҳдан чиқиш учун имкониятни сақлаб қолган ва иккинчи ўрин учун курашаётганди. Шунга қармай Ўзбекистон терма жамоаси турнир мезбони сифатида мухлисларга яна бир ғалабани тақдим этиш мақсадида майдонга тушди ва буни амалга оширди.

Ўйинни томоша қилиш учун “Ўзбекистон” спорт мажмуасига ташриф буюрган мухлислар Жавлон Аноров ҳамда Фарҳод Абдумавлонов томонидан киритилган голларга гувоҳ бўлишди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳидага барча рақибларни мағлуб этиб, гуруҳдан биринчи ўрин билан чорак финала йўл олди.

Бугун бўлиб ўтган бошқа учрашувлар ва гуруҳлардаги вазият билан ЎФФ расмий сайтининг “Турнирлар” бўлимидаги махсус саҳифа орқали танишиб олишингиз мумкин.

Осиё чемпионати, гуруҳ босқичи, 3-тур.

Ўзбекистон – Ливан 2:0

Голлар: Жавлон Аноров (11), Фарҳод Абдумавлонов (16)

Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов (с), 14.Константин Свиридов.

Захира: 2.Дилшод Ирсалиев, 3. Нодир Элибоев, 4 Феруз Фаҳриддинов, 5 Даврон Чориев, 6 Жавлон Аноров,  9 Андрей Шлема, 10 Жамлдиддин Шарипов, 12 Акмал Хазратқулов, 13 Клим Тугаев.

Ливан: 1.Ҳуссайин Ҳамадони, 3.Карим Абу Зеид, 5.Аҳмад Хеир Эл Дине, 8.Кассем Коуссан, 10.Али Тниеч.

Захира: 2.Гади Аби Акл, 4.Мустафо Рйем, 6.Али Эл Хомси, 7.Ҳассан Зеитун, 9.Муҳаммад Кобеисси, 11.Камил Элиас, 12.Тариқ Таббоуш, 13.Али Даҳер, 14.Мустафо Серхан.

Огоҳлантиришлар: Мустафа Серҳан (17), Даврон Чориев (20)

Манба: the-uff.com

Javob berish