ОАВ диққатига: Хосе Мария Мендез иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Мусобақа олдидан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Тадбирда шунингдек Терма жамоа менежери Рустам Толибжонов, Терма жамоа мураббийи Баҳодир Аҳмедов ҳамда терма жамоа сардори Артур Юнусовлар ҳам иштирок этишади. Матбуот анжумани 6 февраль куни соат 11:00 да ЎФФ мажлислар залида бўлиб ўтади. Унда терма жамоа бош мураббийи ОАВни қизиқтирган саволларга жавоб беради, бундан ташқари айнан шу куни Ўзбекистон терма жамоаси футзалчилари Осиё чемпионатида қандай либосларда ҳаракат қилишини ҳам билиб олишингиз мумкин. Яъни, матбуот анжумани билан бирга янги либос тақдимоти ҳам ўтказилади.

Барча ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Манба: ufa.uz.

Javob berish