Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум

Футзал бўйича XIV Осиё чемпионати 10-21 февраль кунлари бўлиб ўтади. Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган мусобақада иштирок этувчи терма жамоалар якуний таркибларини эълон қилишмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё чемпионати учун топширган «заявка»сидан 14 нафар футзалчи ўрин олди.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОФК га топширган «заявка»си:
Футзалчилар

Исми Фамилияси Туғилган санаси Амплуаси
1 Рустам Умаров 26.05.1984 Дарвозабон
2 Клим Тюгаев 09.01.1985 Дарвозабон
3 Акмалжон Хазратқулов 31.03.1990 Дарвозабон
4 Феруз Фахриддинов 25.03.1991 Ўйинчи
5 Жавлон Аноров 08.05.1984 Ўйинчи
6 Константин Свиридов 11.03.1988 Ўйинчи
7 Андрей Шлема 04.10.1985 Ўйинчи
8 Жамолиддин Шарипов 12.08.1985 Ўйинчи
9 Фарҳод Абдумавлонов 12.11.1987 Ўйинчи
10 Артур Юнусов 08.10.1987 Ўйинчи
11 Даврон Чориев 01.01.1993 Ўйинчи
12 Дилшод Раҳматов 04.12.1989 Ўйинчи
13 Нодир Элибоев 02.10.1982 Ўйинчи
14 Дилшод Ирсалиев 31.12.1983 Ўйинчи

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг “A” гуруҳида Ливан, Қирғизистон ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Осиё чемпионатида дастлабки бешта ўринни банд этган жамоалар шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Манба: ufa.uz.

Javob berish