Ўзбекистон U-19 – «Balcom BMW» халқаро турнири ғолибига айланди

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониянинг Хиросима шаҳри мезбонлик қилган «Balcom BMW» халқаро турнири ғолиби бўлди.

Турнирнинг сўнгги учрашувида Хиросима шаҳри ёшлар терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8 очко билан турнир ғолибига айланишди.

Хиросима ёшлар терма жамоасига қарши учрашувда Шароф Мухитдинов иккита голга муаллифлик қилган бўлса, яна бир гол Ҳусниддин Ғофуров томонидан киритилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров турнирнинг энг яхши ўйинчиси (MVP) номини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон ёшлари Польша ёшлар терма жамоасини пенальтилар сериясда, Япония ёшлар терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эдилар.

Таъкидлаш жоиз, Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 28 сентябрь – 6 октябрь кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этадилар.

«Balcom BMW Cup» халқаро турнири.
12 август. Хиросима, Япония.
Ўзбекистон U-19 – Хиросима ёшлар терма жамоаси 3:1.
Голлар
: Шароф Мухитдинов (4,10), Ҳусниддин Ғофуров (35).
Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳитдинов, Саиджамол Давлатжонов, Хушнуд Авилов, Ҳусниддин Ғофуров, Азиз Ғаниев, Турсунбой Раҳимбердиев, Бобур Абдуҳолиқов, Достон Ибрагимов, Ислом Қобилов.

Манба: the-uff.com

Javob berish